...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда Mercedes, Captiva, Lacetti ва яна уч автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди


17:01, 27.04.2018 Жамият
 6 372

Икки нафар ҳайдовчи турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Кеча, 26 апрель куни соат 01:45ларда Тошкент шаҳрининг Миробод туманида Самина Дусчанова ўзининг Captiva русумли  автомашинасини катта тезликда бошқариб, “Шаҳрисабз-Катта Миробод” кўчалари чорраҳасидаги айлана йўлни кесиб ўтиб, шу айлана йўлга кириб келаётган, Mercedes-Benz русумли автомобилни уриб ўтган ва ҳаракатини давом эттирган. 

Сўнг йўл четида турган Х.Холиков бошқарувидаги Lacetti Ш.Болтаевнинг ВАЗ-21063, А.Мажидовнинг Nexia ҳамда У.Абдуллаевнинг Matiz автомобилининг орқа томонига урилиб, тўқнашув содир этади. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Натижада, Captiva машинаси ҳайдовчиси С.Дусчанова ва Lacetti машинаси ҳайдовчиси Х.Холиковлар турли даражадаги тан жароҳатлари олган ва уларга шифохонада тиббий ёрдам кўрсатилган. 

Ҳозирда воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Темур Назаров

Теглар:Captiva Mercedes-Benz ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар