Музокараларнинг биринчи раундидан кейин Ким Чен Ин қарама-қаршиликни тугатишга чақирди.
КХДР ва Жанубий Корея давлат раҳбарлари саммити якунидаги қўшма декларацияга кўра, икки давлат муносабатларини ривожлантириш кўзда тутилмоқда. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
“Шимол ва Жануб муносабатларни кенг қамровда яхшилаш орқали келажакда биргаликда ривожланиш ва бирлашишга яқинлашмоқчи”, деб аниқлик киритилган ҳужжатда.
Музокараларнинг биринчи раундидан кейин Ким Чен Ин қарама-қаршиликни тугатишга чақирди, Мун Чже Ин бўлса, икки давлат ўртасида темирйўл алоқасини йўлга қўйишни таклиф қилди.
Томонлар кун давомида Жануб ва Шимол муносабатларининг яхшиланиши, тинчлик ва бирлашиш истиқболи масалаларини муҳокама қилишни режалаштирмоқда.