Унинг АҚШда яшайдиган невараси ҳам буни тасдиқламоқда.
Ҳарбий қўмондан Ризо шоҳ 1921 йилда мамлакатда ҳукмронлик қилаётган қожарлар сулоласини тахтдан ағдарган ва 1925 йилда ўзини Эрон шоҳи, деб эълон қилган.
У Паҳлавийлар сулоласининг асосчиси сифатида мамлакатни вафотига қадар, 1941 йилгача идора қилган. Ҳаётдан кўз юмгач, унинг танаси мумиё қилиниб, Теҳрондаги махсус мақбарага жойлаштирилган.
1979 йилда мамлакатда Оятуллоҳ Ҳумайний бошчилигида Ислом инқилоби бошланади ва Ризо шоҳнинг ўғли Муҳаммад Ризошоҳ тахтдан қулатилади.
Ана ўша даврда шоҳ сулоласига мансуб ҳар қандай маданий ёдгорлик йўқ қилинди ва булар қаторида Ризо шоҳ мумиёси жойлашган мақбара ҳам бузиб ташланади.
Ҳозирда ушбу топилма ҳақида Ризо шоҳнинг АҚШда истиқомат қилувчи невараси ўз фикрини билдирган ва бу бобосининг танаси эканлигини айтган.
Шунингдек, у мутасаддиларга мумиёни мамлакатдан ташқарига олиб чиқиб кетмасликни тавсия қилган.
Ўз навбатида, Теҳрон маданий мерос қўмитаси раиси ҳам топилма Ризо шоҳники эканини таъкидлаган.