Кенгашнинг илк кунида 18 та лойиҳа кўриб чиқилиши кутилмоқда.
Тошкент шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг мазкур йиғилиши бошланди.
Мажлисда Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон Бош вазирлари, Россия Ҳукумати раиси, Озарбайжон ва Туркманистондан ҳукумат раҳбарлари ўринбосарлари, Молдовадан мамлакатнинг МДҲ устави доирасидаги ва бошқа органлари ҳузуридаги мухтор вакили иштирок этмоқда.
Ҳукумат раҳбарларининг мажлиси тор доирадаги учрашув билан бошланди. Унда МДҲ давлатлари ўртасидаги ўзаро алоқаларнинг долзарб масалалари юзасидан эркин фикр алмашиш, шунингдек, Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисини ўтказиш санаси юзасидан келишиб олиш кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг Тошкентда илк бор ўтаётган мажлиси кун тартибига 18 та ҳужжат лойиҳалари киритилган.