Айниқса, эркаклар ўртасидаги баҳслар ўзбекистонлик спортчилар учун кўпроқ омад келтирди.
Мусобақада Осиё қитъасининг 16 мамлакатидан 110 нафар спортчи иштирок этди. Турнирнинг сўнгги кунида энг оғир вазндаги полвонлар ўзаро кураш олиб боришди.
105 кг. вазн тоифасида Ўзбекистон терма жамоасини бир йўла икки аъзоси иштирок этди.
Акбар Жўраев даст кўтаришда 173 кг, силтаб кўтаришда 201 кг, иккикурашга кўра 374 кг натижаси билан биринчи ўринни эгаллади ва олтин медалга сазовор бўлди.
Мусобақа якунларига кўра, эркаклар ўртасида ташкил этилган баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси 16 давлат вакиллари орасида умужамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.
Иккинчи ўриндан эронлик спортчилар жой олган бўлсалар, мусобақа мезбонлари — кореялик атлетларга учинчи ўрин насиб этди.
Қизлар ўртасида ўтказилган беллашувлар якунига кўра Ўзбекистон терма жамоаси Корея термасидан сўнг фахрли иккинчи ўринни эгаллади. Учинчи ўринда эса Монголия терма жамоаси қайд этилди.
Қувонарлиси, 58 кг вазн тоифасида олтин медалини қўлга киритган Муаттар Набиева аёллар ўртасида мусобақанинг энг яхши спортчиси дея тан олинди.
Демак, оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси яна бир халқаро мусобақани муваффақиятли якунлади.
Ўзбекистон делегацияси беш кун давомида жами 18 олтин, 12 кумуш ҳамда 12 та бронза медаллари қўлга киритишди.