...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нью-Йоркдаги терактни ИШИД ўз бўйнига олди


11:37, 03.11.2017 Олам
 5 261

2010 йилда қўшма штатларга кўчиб борган Сайфулло Соиповга террорчилик ҳаракатини содир этганлик айби қўйилиб, илк суд мажлиси ҳам ўтказилди.

ИШИД террорчилик гуруҳи Нью-Йоркда содир этилган теракт бўйича масъулиятни ўз бўйнига олди. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар бермоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, Манхэттенда кичик юк ташувчи автомобиль велойўлак орқали катта тезликда ҳаракатланиб, йўлидан чиққан велосипедчиларни уриб кетган. Оқибатда эса 8 киши ҳаётдан кўз юмди. Мактаб автобусга урилган пикап ҳайдовчиси полиция томонидан яраланиб, қўлга олинди.
 
Ҳайдовчининг ёнидан ҳайдовчилик гувоҳномаси топилган. У Ўзбекистон фуқароси бўлиб, 29 ёшли Сайфулло Соипов эканлиги тасдиқланди.
 
2010 йилда қўшма штатларга кўчиб борган Сайфулло Соиповга террорчилик ҳаракатини содир этганлик айби қўйилиб, илк суд мажлиси ҳам ўтказилди.
 
Суриштирув вақтида у бошқарган пикап ичидан Соипов томонидан ёзилган хат топилган эди. Унда у бу ҳаракатни ИШИД буйруғига асосан содир этишини ёзганди.
 
Сўнгги хабарларга қараганда, Сайфулло Соиповнинг қўл телефони текширилган. Ундан эса ИШИДга алоқадор ўнлаб видеороликлар топилган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Сайфулло Соипов Нью-Йорк Манхэттен ИШИД 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!