...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда лицей директори ва ўринбосари 2000 доллар пора билан қўлга тушди


13:30, 14.08.2018 Жамият
 4 887

Суриштирув натижаларига кўра жиноятнинг асл сабаблари ва омилларига аниқлик киритилади.

Олий таълим муассасаларидан бирининг қошидаги Академик лицей директори – 36 ёшли Й.Алишер ва унинг ўринбосари – 49 ёшли М.Алишер 2 000 АҚШ доллари эвазига ушбу таълим даргоҳига ўқишга олиб кириб қўйишни ваъда бергани ҳақида ҳуқуқ-тартибот органларига маълумот келиб тушган.
 
Шунга кўра Мирзо Улуғбек тумани прокуратураси ва Тошкент шаҳар ИИББ ЖҚБ Иқтисодий хавфсизлик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими томонидан тезкор тадбир режаси ишлаб чиқилиб, гумонланувчи шахслар талаб қилинган хорижий валютани олаётган вақтда қўлга олинди.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 210-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов иши олиб борилмоқда ва гумонланувчиларнинг шу турдаги бошқа жиноий ишларга алоқадорлиги ўрганилмоқда. Суриштирув натижаларига кўра жиноятнинг асл сабаблари ва омилларига аниқлик киритилади.

Теглар:Академик лицей Коррупция Пора 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар