Қоҳирадаги учрашувга Исроил бош вазирини шахсий тан соқчиси кузатиб борган.
Телеканал маълумотларига кўра, Қоҳирадаги учрашувга Исроил Бош вазирини шахсий тан соқчиси кузатиб борган.
Томонлар Ғазо секторидаги вазият, асирликдаги ҳарбий хизматчиларнинг аҳволи, Ғазодаги инфраструктурани тиклаш, Фаластин маъмуриятининг муносабатлари ва бошқа Яқин Шарққа оид масалалар муҳокама қилган.
Миср президенти Ғазо секторидаги вазиятни барқарорлаштириш учун Фаластин маъмуриятининг ушбу сектордаги мажбуриятларини босқичма босқич бериш зарурлигини айтиб ўтган.
Абдулфаттоҳ Ас-Сисининг сўзларига кўра, араб давлатлари Фаластин президенти Маҳмуд Аббосга Ғазодаги вазиятга оид масалалар бўйича босим ўтказишда давом этади.
Ушбу учрашув БМТнинг Бош ассамблеясида бўлиб ўтган йиғилиш доирасида амалга оширилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фаластин Давлати Ташқи ишлар ва экспатриантлар вазири Риад ал-Малкий бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик.