...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон ва Миср ўртасида 12 та расмий ҳужжат имзоланди


14:56, 05.09.2018 Жамият
 2 301

Президентлар бўлиб ўтган музокаралар ва эришилган келишувлардан мамнунлигини, Ўзбекистон билан Миср муносабатларида янги босқич бошланганини таъкидлади.

Бугун, 5 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси ўртасида Кўксаройда ўтказилган музокаралар бўйича Қўшма баёнот қабул қилинди.
 
Икки мамлакат ҳукумат ва вазирликлари ўртасида туризм, инвестиция, солиқ, адлия, қишлоқ хўжалиги, маданий мерос ва спорт соҳалари, ташқи ишлар ва ёшлар масалалари бўйича 12 та ҳужжат имзоланди.


 
Президентлар бўлиб ўтган музокаралар ва эришилган келишувлардан мамнунлигини, Ўзбекистон билан Миср муносабатларида янги босқич бошланганини таъкидлади. 
 
“Абдулфаттоҳ ас-Сиси жанобларининг Ўзбекистонга биринчи расмий ташрифи икки мамлакат муносабатларида тарихий аҳамиятга эга бўлди. Очиқ, дўстона ва амалий руҳда ўтган музокараларимиз барча масалалар юзасидан ёндашув ва қарашларимиз ўхшашлигини кўрсатди. Ишончим комилки, бугунги келишувлар Ўзбекистон билан Миср ўртасидаги муносабатларни сифат ва моҳият жиҳатидан бойитиб, ўзаро манфаатли ҳамкорлигимизни янги, юқори босқичга кўтаришга хизмат қилади”, дейди Шавкат Мирзиёев.


 
Миср Президенти Ўзбекистон билан ҳамкорликнинг барча соҳалари бўйича келишиб олганини, бу келишувлар келгуси ташрифларга дебоча ва улкан натижаларга пойдевор бўлишини таъкидлади.
 
Абдулфаттоҳ ас-Сисининг Ўзбекистонга расмий ташрифи бугун якунланади.

Теглар:Ўзбекистон-Миср Шавкат Мирзиёев Абдулфаттоҳ ас-Сиси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар