...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда кимёвий авария юз берди


19:02, 28.08.2018 Жамият
 6 093

Кимёвий моддалар сақланган контейнер ёнган.

Кеча, 27 август куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида кимёвий авария юз берган. Тумандаги Чукурсой кўчасида жойлашган “Универсал логистик сервис” МЧЖ темир йўл стансиясида контейнер ичида темир идишлардаги гидросулфат натрия тутаб, ёниб кетган.
 
Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига бу ҳалокатдан кеч соат 21:45да хабар топган. Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар ва Ёнғин ҳавфсизлиги бошқармалари экипажлари биргаликда воқеа жойига етиб борган. Улар ҳар бири 54 килограм бўлган 384 та темир идишдаги гидросулфат натрияни ташқарига олиб чиққанлар.
 
Олиб чиқилган идишларнинг 109 тасининг бутунлиги бузилгани сабабли воқеа жойида зарарсизлантирилган. Ҳудуд тегишли махсус ўлчов асбоб-анжомлари билан ўрганилди ва ҳавонинг консентрацияси ҳамда радиацион фон меъёрида эканлиги аниқланган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Кимёвий авария гидросулфат натрия Олмазор тумани 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар