...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда катта дарахт ағдарилиб, икки автомобилни босиб қолди


17:16, 03.02.2017 Жамият
 6 815

Дарахт ағдарилаётган маҳал Cobalt йўл бўйлаб ҳаракатланиб келаётган эди. Волга эса қаровсиз қолдирилган бўлган.

Ноқулай об-ҳаво шароити юзага келиб, ёғингарчилик кузатилганда Тошкент шаҳридаги эски, бир неча йиллик катта дарахтларнинг синиб, катта йўллар устига ағдарилаётгани, автомобилларга зарар етказиб, йўлда ҳаракатланишга таъсир ўтказаётгани ҳақида аввал ҳам хабар берган эдик.
 
Бугун, 3 февраль куни Тошкентдаги қорли об-ҳавода ҳам худди шундай ҳалокат юз берди. Жанубий Кореянинг Тошкентдаги элчихонаси биноси яқинида катта дарахт йўл устига ағдарилди. Натижада Cobalt ва Волга русумидаги автомобиллар дарахт тагида қолди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқлардаги “Водители Ташкента” гуруҳида хабар берилди.
 
Дарахт ағдарилаётган маҳал Cobalt йўл бўйлаб ҳаракатланиб келаётган эди. Волга эса қаровсиз қолдирилган бўлган. Дарахт ағдарилиши натижасида унинг иккита катта шоҳи машиналарнинг қоқ ўртасига тушиб, босиб қолган. Бунинг натижасида икки автомобилга ҳам жиддий зарар етган. Ҳайдовчи ва йўловчиларнинг аҳволи ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.
 
 
Айни фалокат ижтимоий тармоқ аъзоларининг муҳокамасига сабаб бўлмоқда. Кимдир бундай ҳолатлар ёмғир ва қор ёққанида Тошкентда доимий равишда учраб туришини айтса, яна кимдир бу вазиятда суғурта компанияси зарарни қоплаб бериши кераклигини ёзмоқда. 

Теглар:Дарахт Ҳалокат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар