Тирик қолганлар орасида 63 ёшли аёл ҳам бўлиб, у вайроналар остида ётганича яқинларига кўнғироқ қилган.
Қутқарувчиларнинг воқеа жойида олиб борган тўхтовсиз ҳаракатлари натижасида вайроналар орасидан 7 кишининг жасади топилди. Тирик, аммо қаттиқ жароҳатланган ҳолда топилган бир неча фуқаролар зудлик билан шифохонага олиб кетилган. Бу ҳақда “Sina” портали хабар қилди.
Тахминларга кўра, фожиа юз берган вақтда бино ичида жами 9 киши бўлган.
Тирик қолганлар орасида 63 ёшли аёл ҳам бўлиб, у вайроналар остида ётганича яқинларига кўнғироқ қилган. Айнан шу сабабли ҳам уни тез фурсатда топиш ва қутқаришга муваффақ бўлинган.
Гарчи бино ичида жами 9 киши бўлгани айтилаётган бўлса-да, қутқарувчилар қидирувни давом эттиришяпти. Турар жой биноларининг нима сабабдан қулаганини аниқлаш ишлари давом этмоқда.