Бундан ташқари, экспертлар лойиҳаларга изоҳ бериб, қандай жиҳатларга эътибор беришлари кераклиги ҳақида фикр билдирдилар.
Start up лойиҳалари ва инвесторларнинг илк учрашуви сифатида ўтказилаётган ушбу лойиҳанинг асосий мақсади тадбиркорлигини энди бошлаётган ёшларнинг бизнес лойиҳа ва ғояларини етакчи эксперт ва инвесторлар олдида ҳимоя қилиб, тадбиркорлик ғояларини ҳаётга татбиқ этишга кўмаклашишдан иборат.
Лойиҳа доирасида 10 та “START-UP” лойиҳалар тақдимотлари бўлиб ўтди. Ҳар бир тақдимот аввалидан таклиф этилган экспертлар мавзуларга доир фойдали маълумотларни, жумладан, ишни нимадан бошлаш кераклиги, ҳозирда бизнесда қандай тенденция ва трендлар етакчи эканлиги хусусида музокаралар ўтказилди. Шунингдек, тақдимотлар давомида намунали лойиҳа мавзулари қай даражада долзарблиги, фойдалилиги ва инновационлиги нуқтаи назаридан баҳоланди.
Бундан ташқари, экспертлар лойиҳаларга изоҳ бериб, қандай жиҳатларга эътибор беришлари кераклиги ҳақида фикр билдирдилар.
“START UP INVEST” лойиҳасининг муҳим жиҳатлари шундан иборатки, бунда ёш тадбиркорлар ўзлари учун муҳим инвесторлар, ҳамкорлар билан танишиб, мулоқот қилиш ҳамда start-up жамоаси билан кейинчалик ҳам фаолиятлари давомида бирга ишлаш имконига эга бўлдилар.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, бу каби норасмий очиқ мулоқотлар тадбиркорлик соҳасига энди қадам қўяётган ёшларнинг янги истиқболли лойиҳаларини бошлашлари учун қулай ишончли муҳит яратади ҳамда малакали инвестор ва экспертлар билан яқин келажакда бу лойиҳаларни бирга амалга ошириш имкониятини беради.