Шавкат Мирзиёев топшириғига кўра ҳудудларда кам таъминланган ва меҳнат қилиш имконияти чекланган одамларга керакли ёрдамлар кўрсатилмоқда.
Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан, Тошкент вилояти Қумовул ҚФЙ аҳолисининг кам таъминланган ҳамда меҳнат лаёқати чегараланган қатламини қўллаб-қувватлаш мақсадида 150 нафарга яқин кишига тикув машиналари, ногиронлар аравачалари, эшитиш аппаратлари, ҳассалар, даволанишга бепул йўлланмалар ҳамда 150 миллион сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди.
Эслатиб ўтамиз, худди шундай ташаббус кеча Самарқанд ва Жиззах вилоятларида илгари сурилган эди.