Дастурнинг биринчи режаси ўйин вақтини 90 дақиқадан 60 дақиқага камайтириш ҳисобланади.
Дастурнинг биринчи режаси ўйин вақтини 90 дақиқадан тоза 60 дақиқага камайтириш ҳисобланади. Яъни ҳар икки бўлим 30 дақиқадан ўйналади. Тўп майдонни тарк этган вақтда эса ўйин вақти тўхтатилади. Мазкур қоидалар бизга футзал, баскетбол ва хоккей спорт турларини эслатиб юборади.
Бундан ташқари, IFAB агар ҳимоячи тўпни ўз дарвозабонига узатган маҳал посбон тўпга қўли билан тегинса, эркин зарба эмас, балки пенальти белгилаш кераклигини ҳам қўшимча қилди.
Яна бир таклиф: қўли билан атайин гол урса ёки дарвоза чизиғидан тўпни қўли билан қайтарса, уни четлатиш керак. Агар бўш дарвозага кириб кетаётган тўпни футболчи қўли билан қайтарса, гол ҳисобланиши таклиф қилинди. Янги дастурнинг режасига кўра, бош ҳакам қачонки тўп ўйиндан ташқарига чиқсагина, ҳуштак чалиши лозим бўлади.
Маълумот учун, IFAB таркибига Англия, Шотландия, Уэльс ва Шимолий Ирландия футбол қўмитаси ходимлари жалб этилган. Шунингдек, ФИФА ташкилоти вакилларининг бир нечтаси IFAB таркибидан аъзо сифатида рўйхатдан ўтишган.