“Махсус патруль” гуруҳлари Тошкент шаҳри фуқаролари ва меҳмонларига сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида ташкил этилган.
Ушбу гуруҳлар замонавий кийим-кечак, махсус анжом ва техника воситалар билан таъминланган.
“Махсус патруль” гуруҳлари томонидан пойтахт фуқаролари ҳамда чет элдан келган меҳмонларга сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида, “Тошкент вокзали”, “Ислом Каримов Халқаро Аэропорти” ва “Мустақиллик майдони”объектларида хизмат олиб боришлари йўлга қўйилди.
Замонавий уяли телефон воситасига юкланган “Транслейтер” дастурий тизими ёрдамида, меҳмонлар билан чет тилларда овозли таржима орқали мулоқот қилиш ҳамда “Навигатор” дастурий тизимидан фойдаланган холда пойтахтимизнинг турли манзиллари ва жойлари юзасидан электрон харита орқали маълумотлар тақдим этиб ёрдам кўрсатиш имкониятлари яратилди.
Пойтахт Ички ишлар органлари фаолиятида замонавий технологияларни жорий этиш ишлари давом эттирилмоқда.