...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда ерости йўлига машҳур объектларни тасвирловчи чироқлар ўрнатилди


10:08, 27.06.2018 Жамият
 2 620

Тошкент телеминораси, Амир Темур ҳайкали чироқлар ёрдамида тасвирланган.

Тошкент шаҳрининг Мустақиллик кўчасида жойлашган ерости йўли деворида ноёб чироқлар жойлаштирилди. Бу ҳақда “Халқ сўзи” нашри хабар бермоқда.
 
Қайд қилинишича, мазкур чироқларнинг ўзига хослиги шундаки, у Тошкентда жойлашган энг эътиборли ва машҳур биноларни тасвирлайди. Тошкент телеминораси, Амир Темур ҳайкали шу каби Тошкентнинг диққатга сазовор бинолари чироқлар ёрдамида тасвирланган.
 
Мазкур жамланма Мустақиллик кўчасининг Пушкин метро бекати яқинидаги халқ тилида Салар кўприги номи билан аталадиган йўл ўтказгич остидаги ерости йўли деворига ўрнатилган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Чироқ Мустақиллик кўчаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар