Чироқчи-Яккабоғ-Кўкдала-Шўрбозор” йўлининг 73-кмда икки Nexia бир-бири билан тўқнашган.
ИИВ Матбуот хизматининг маълум қилишича, Чироқчи туманида яшовчи Ж.Жавлонов (исми ўзгартирилган) бошқарувидаги Nexia автомашинаси “Чироқчи-Яккабоғ-Кўкдала-Шўрбозор” йўлининг 73-кмда ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Р.Ҳусанов (исми ўзгартирилган) бошқарувидаги Nexia билан тўқнашиб кетган.
Натижада Р.Ҳусанов бошқарувидаги Nexia ва унинг икки нафар йўловчилари жароҳат олиб воқеа жойида вафот этганлар, бир нафар йўловчига тиббий ёрдам кўрсатилган.
Шунингдек, автоҳалокатдаги иккинчи Nexia’дан икки нафар аёл йўловчилари шифохонага ётқизилган, ҳайдовчи ва бир нафар йўловчига тиббий ёрдам кўрсатилган.