...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россиялик актёр, мусиқачи ва сценарист 56 ёшида вафот этди


10:57, 06.07.2017 Шоу-бизнес
 3 760

Унинг шеърлари асосида яратилган қўшиқлар Алла Пугачёва, Татьяна Буланова, Михаил Боярский, Максим Леонидов томонидан ижро этилган.

Кўплаб қўшиқлар муаллифи, сценарист, актёр ва мусиқачи, “Секрет” гуруҳининг “Салом”, “Алиса” ва яна қатор хит қўшиқлари матнининг ижодкори Дмитрий Рубин кеча, 5 июль куни 56 ёшида вафот этди.
 
1982 йилда Дмитрий Рубин Максим Леонидов ва Николай Фоменко билан биргаликда “Секрет” бит-квартетига асос солишди, аммо тез орада у гуруҳни тарк этди. Шундай бўлса-да, у шеърини ёзиб берган қўшиқлар гуруҳ репертуаридан алоҳида ўрин эгаллади.
 
Унинг шеърлари асосида яратилган қўшиқлар Алла Пугачёва, Татьяна Буланова, Михаил Боярский, Максим Леонидов томонидан ижро этилган. У 300 га яқин қўшиқлар муаллифидир.
 
Қолаверса, Дмитрий Рубин “Чироқлари синган кўчалар” (“Улицы разбитых фонарей”) сериалларининг сценаристи ҳам ҳисобланади. 
Нигина Ҳакимова

Теглар:Синган чироқлар кўчаси Дмитрий Рубин Алла Пугачёва 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!