...
МЕНЮ
ONLINE TV

Алла Пугачева оғир хасталикка чалингани маълум бўлди


16:55, 14.11.2016 Шоу-бизнес
 14 949

Бир эмас, бир неча хасталиклардан азият чекаётган Алла Пугачева интенсив даволанишга муҳтож.

Россия эстрадасининг примадоннаси дея эътироф этилувчи Алла Пугачева тахминан 15 кунча аввал юрагидаги оғриқдан шикоят қилиб, Москва шифохонасига келди. Текширув таҳлиллари натижасида шифокорлар 67 ёшли Пугачевага бир неча хасталиклар бўйича ташҳис қўйишди. Бу ҳақда “Dni.ru” сайти хабар бермоқда.
 
Алла Пугачева бир неча йилдирки, оёқларидаги оғриқлардан азият чекади, оёқлари вақти-вақти билан шишади, ҳавонинг ўзгариши кескин таъсир кўрсатади.
 
Ўн йилча аввал Алла Пугачева юрак қисмида қон айланишини яхшилаш мақсадида жарроҳлик операциясини бошидан кечирганди. 1 йил ўтиб операция яна қайтадан амалга оширилди. Кўкрак қафасида кучли оғриқлар ҳақида гапирар экан, юлдуз: “Афсуски, ҳаммаси бизга боғлиқ эмас. Энди мен юрак оғриши қандай бўлишини биламан”, дейди.
 
Шифокорлар бундай хасталик юзага келиши 1986 йил сентябрда Чернобилда ўтказилган концерт билан боғлиқ. Шу концертдан сўнг Пугачеванинг эндокрин тизимида муаммолар юзага келганди. Шу тариқа, унда қандли диабет ҳам пайдо бўлди. Касаллик сезилмас даражада ривожланиб борган. Ҳолсизлик, бош оғриғи, ҳаво етишмаслиги, кўз олдининг қорайиши, кўкрак қафасидаги оғриқларни Алла Пугачева кучи асаб зўриқиши оқибати деб эътибор бермаган.
 
Сурункали чарчаш, юқоридаги аломатлар диабетдан дарак берди ва Пугачева зудлик билан даволаниши тавсия этилди. Алла Пугачева ўз вақтида саломатлигига ва касаллик аломатларига жиддий эътибор қаратмагани учун қандли диабет кучайиб кетган.
 
Айни вақтда Алла Пугачева саломатлигига жиддий эътибор қаратиб, интенсив даволанишга қарор қилган.
Расулова Дурдона

Теглар:Алла Пугачева 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!