
Қизиғи, у Forbes журнали томонидан тузиладиган “Россиянинг энг бой машҳурлари” рейтингида доимо юқори ўринни эгаллаб келади.
“Менинг нафақа пулим жуда кам, шундай бўлса ҳам мен ёш оилага бир йил ёрдам кўрсатаман”, деди примадонна набираси Никита Пресняковнинг тўй маросимида.
Энг қизиғи, хонанда доимий равишда Forbes журнали томонидан тузилган “Россиянинг энг бой машҳурлари” рейтингида юқори ўринни эгаллаб келади. Унинг даромади йилига 4 миллион доллар бўлиб, бугунги ҳолатга кўра, хонанданинг 100 миллион даромади мавжуд.
Қолаверса, хонанда ёрдамга мухтож инсонларга кўмак беради, қарияларга моддий томонлама кўмаклашади.