Россия эстрадаси юлдузи хушбўй исни танлашда Алла Пугачёванинг дидига ишонганини алоҳида таъкидлади.
“Я” – “Мен” деб аталадиган ушбу атир Францияда, Грасс шаҳрида яратилган. Шахсий парфюм маҳсулотини оммага намойиш этар экан, Киркоров бу ишда унга собиқ турмуш ўртоғи Алла Пугачёва катта ёрдам кўрсатганини айтиб ўтди.
Шу билан бирга, у собиқ рафиқаси ҳақида қуйидаги фикрлар билан ўртоқлашди:
“Тақдим этилган намуналар орасидан фақат Аллагина кераклисини танлади. Мен айнан унинг дидига ишонаман. Алланинг диди бошқаларникига ўхшамайди. Мен атир яратиш билан катта бизнесни кўзлаётганим йўқ. Бу мен учун тажриба, холос. Ушбу тажриба менга мухлисларим билан бир бутун бўлган “Мен”имнинг янги қирраларини очишга ёрдам беради, деган умиддаман”.