...
МЕНЮ
ONLINE TV

Канализация қувуридан чала туғилган қизалоқнинг жасади топилди


10:18, 23.09.2016 Олам
 28 378

Қора елим халтага ўралган гўдак 5-6 ойликкача тўлиқ етилган ҳомила бўлиб чиқди.

Кеча, 22 сентябрь куни Чимкент шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг пастки қисмидан оқиб ўтувчи канализация қувурининг ёпилиб қолгани боис, фуқаролар авария хизмати ходимларига мурожаа қилишади.  Қувурнинг нима учун ёпилиб қолганини аниқлаш мақсадида унинг ичига тушган уста қувур “оғзи”дан гўдак мурдасини топди. Бу ҳақда “Nur.kz” ёзмоқда.
 
Воқеа жойига зудлик билан чақиртирилган тез ёрдам ходимлари, экспертлар, криминалистлар қора елим халтага ўралган қизча 5-6 ойлик ҳомила эканини аниқлашган.
 
Айтиш лозимки, айни қувурга сув кўп қаватли уйнинг фақатгина битта подъездидан тушар экан. Шу сабабли, полиция гўдакнинг онасини топиш унчалик қийин бўлмайди, деб умид қилмоқда. Айни иш юзасидан тергов-суриштирув ишлари бошланган. 
Умида Якубова

Теглар:Канализация Чимкент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Giyosbek
14:31 18.10.2016

Хор бўлади шу иши килган инсон хор бўлади


Zubayr ali
22:32 07.10.2016

Norasidani uvoli tutadi xali.!


Shahzod
14:33 03.10.2016

Нима кере машунака ишлар!!!!!!!!!



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!