...
МЕНЮ
ONLINE TV

Филипп Киркоровнинг яна бир “қизи” пайдо бўлди


14:45, 03.07.2017 Шоу-бизнес
 4 703

Қиз эса ана шундай жасоратга қўл урган. Анна ҳам Филипдан унинг ҳаётини ўзгартиргани учун миннатдор.

Машҳур кишилар баъзан ўзларининг ноқонуний фарзандлари борлиги ҳақида эшитиб қолишади. Яқиндагина Филипп Киркоровнинг ҳам Анна Киркорова исмли “қизи” борлиги маълум бўлди.
 
Бунисига нима дейсиз! Филипнинг “қизи” 23 ёшда. У Россиянинг Ростов-на-Дону шаҳрида яшайди ва банк иши билан шуғулланади. Анна илк бор “отаси” Филипп Киркоров билан Ростовдаги концерти вақтида учрашган.
 
Анна “отаси”ни кўриш иштиёқида саҳнага чиқишга ҳам муваффақ бўлган. Аввалига Филипп қизнинг қўлидан телефонини олиб, у билан селфи тушган, сўнг қиз “Энг яхши ота” ёзувли тож совға қилган. Аннанинг асл фамилияси Тарасюк эди, аммо вояга етгач, уни Киркорова фамилияси билан алмаштирди. Ҳозирда қиз Филипп Киркоровнинг Ростовдаги фан-клуби раҳбари ҳисобланади.
 
Филипп Киркоровнинг фикрича, қиз жуда журъатли. Сабаби, унинг фикрича, фамилиясини ўзгартириш орқали инсон ўз тақдири, ҳаётини ҳам ўзгартиради. Қиз эса ана шундай жасоратга қўл урган. Анна ҳам Филипдан унинг ҳаётини ўзгартиргани учун миннатдор.
Нигина Ҳакимова

Теглар:Филипп Киркоров Анна Киркорова Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!