...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда ер силкиниши қайд этилди


10:44, 03.02.2017 Жамият
 4 560

Фарғона вилояти ва Тожикистон Республикасида зилзила қуввати 4,9 магнитудага тенг бўлган.

3 февраль куни соат 09:37 да Тошкент шаҳрида ер силкиниши кузатилди. “Тошкент” марказий сейсмостанцияси маълумотларига кўра, пойтахт ва Олмалиқда қайд этилган ер силкиниши қуввати 2 баллни ташкил қилган.
 
Зилзила ўчоғи Тошкентда 170 км узоқликда жойлашган ҳудудда бўлиб, Фарғона вилояти ва Тожикистон Республикасида 4,9 магнитудага тенг бўлган.
 
Ҳозирча бошқа ҳудудларда ер силкингани ҳақида ахборотлар келиб тушмаган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Зилзила Ер силкиниши Тошкент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар