...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ниғматилла Йўлдошев бошчилигида депутатлар Жиззахга бориб, тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал этдилар


10:36, 03.02.2017 Жамият
 3 275

Ўрганишлар натижалари туман Кенгаши депутатлари ва фаоллари иштирокида муҳокама этилади. Парламент аъзоларининг аҳоли билан мулоқотлари жойларда давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида амалга оширилаётган ислоҳотлар, аҳоли турмуш тарзи билан танишмоқда. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.
 
Ғаллаорол туманида тадбиркорлар билан бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Ниғматилла Йўлдошев сенаторлар ва депутатларнинг, давлат бошқаруви органлари раҳбарларининг аҳоли билан мулоқотлари муаммоларга жойида ечим топиш, ҳудудларни ҳар томонлама ривожлантириш, халқимиз фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилишини таъкидлади. Учрашувда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, фермерлар ўз фаолиятини кенгайтириш, ер ажратиш, кредит олиш ва бошқа масалалар юзасидан Сенат Раиси ва вилоят ташкилотлари раҳбарларига мурожаат қилди, саволларига жавоб олди.
 
Айрим муаммоларга шу ернинг ўзида ечим топилди. Жумладан, “Марварид нур” кичик корхонаси раҳбари Ихтиёр Холбўтаевнинг кредит олиш, “Олтин бошоқ садоси” фирмаси раҳбари Шавкат Собировнинг нон ишлаб чиқариш корхонаси учун ун фондини кўпайтириб бериш юзасидан қилган мурожаатларини ҳал этиш бўйича тегишли идоралар раҳбарлари билан аниқ муддатлар келишиб олинди, дейилади хабарда.
 
Олий Мажлис Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатларидан иборат гуруҳлар тумандаги давлат ва жамоат ташкилотлари, маҳаллалар, таълим ва тиббиёт муассасалари фаолияти билан танишиб, маҳалла фаоллари, тадбиркор ва фермерлар, ўқитувчи ва ўқувчилар билан мулоқот ўтказмоқда. Мулоқотлар давомида қабул қилинган қонунлар, Президентнинг фармон ва қарорлари ижроси, тадбиркорликни ривожлантиришга, аҳоли турмуш даражасини оширишга тўсиқ бўлаётган камчилик ва нуқсонлар ўрганилаётир.
 
Ўрганишлар натижалари туман Кенгаши депутатлари ва фаоллари иштирокида муҳокама этилади. Парламент аъзоларининг аҳоли билан мулоқотлари жойларда давом этмоқда.
 

Теглар:Ниғматилла Йўлдошев Олий Мажлис Сенати Олий Мажлис Қонунчилик палатаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар