...
МЕНЮ
ONLINE TV

Францияда кучли портлаш юз берди


10:30, 03.02.2017 Олам
 3 618

Портлашдан сўнг воқеа жойида ёнғин юзага келган.

2 февраль куни тунда Франциянинг марказий шовқинли ле-Гран туманида кучли портлаш рўй берди. Бу ҳақда “Parisien” газетаси хабар тарқатди. 
 
Франция вақти билан тахминан 22:30да содир бўлган кўнгилсиз воқеа газ баллонининг портлаши оқибатида юзага келган. Ҳодисадан сўнг, шу ҳудудга яқин Марна дарёси ёқасидан жабрланган бир одам топилди. 45 ёшли киши куйиш жароҳатларини олган ва шифохонага етказилган. 
 
“Портлашдан сўнг воқеа жойида ёнғин юзага келган. Дастлабки маълумотларга кўра, бир киши оғир куйиш жароҳатлари билан шифохонага етказилган. Шунингдек, яна 4 киши енгил тан жароҳати олган”, дейди ўт ўчирувчилар бригадаси капитани Гийом Фрес. 
 
Қутқарувчилар тун бўйи воқеа жойида иш олиб бордилар. Хабарларга қараганда, портлаш қуввати кучли бўлгани сабаб атрофдаги уйлар ҳам “силкинган”. Айни вақтда воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.
Дурдона Расулова 

Теглар:Франция Портлаш Газ баллони 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!