...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда ер ости ва ер усти метро қурилиши бошланди


17:33, 01.11.2016 Жамият
 4 774

Анжуманда Тошкент шаҳрида давом эттирилаётган метро қурилиши энди “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти томонидан амалга оширилади.

Пойтахтимизда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг жорий йил 9 ойи давомида ижтимоий-иқтисодий фаолияти якунлари ва келгусида амалга оширилиши кўзда тутилаётган лойиҳаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. 
 
Анжуманда Тошкент шаҳрида давом эттирилаётган метро қуриш ишлари энди “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти томонидан амалга оширилиши ҳақида маълумот берилди.   
 
Бугунги кунда Тошкент метрополитенининг Юнусобод йўналишидаги иккита янги бекатда қурилиш ишлари якунланиш арафасида ва янги ер ости ва ер усти тезюрар метро йўналишларида қурилиш ишлари бошлаб юборилган.
 
Маълумот ўрнида, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти томонидан ўтган 9 ой давомида 275,7 млн. АҚШ долларига тенг экспорт хизматлари амалга оширилди.  Бу ўтган йилгидан 5,2 фоиз кўп кўрсаткичга эришилганини англатади.
 
Аксиядорлик жамиятнинг саноат корхоналарида 312,8 млрд. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди.  Бўш иш ўринлари ва аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида 2 мингдан ортиқ янги иш ўрни ташкил этилди.

Теглар:Метро Тошкент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар