...
МЕНЮ
ONLINE TV

2 киши чўчқа гриппи билан касаллангани аниқланди


16:50, 01.11.2016 Олам
 3 129

Шу сабабли Свердовск вилоятидаги баъзи мактаблар, мактабгача таълим муассасалари ёпиб қўйилди.

Россиянинг Екатеринбург шаҳрида 2 кишининг чўчқа гриппи билан касаллангани қайд этилди. Бу ҳақда “Regnum.ru” хабар беради.
 
Россия инсон саломатлиги ва истеъмолчи ҳуқуқлари ҳимоясини назорат қилиш федерал хизмати берган маълумотларга кўра, октябрь ойида Свердовск вилоятида 1,5 миллиондан ортиқ фуқаро чўчқа гриппига қарши эмланган. Бу Ўрта Уралдаги жами аҳолининг 36 фоизи демакдир.
 
Айни вақтда касаллик туфайли вилоятнинг 4 та муниципалитетида эпидемиологик назорат 1,3 марта оширилган.
 
Шунингдек, Свердовск вилоятидадаги 4 та мактабда дарслар тўхтатилган. 63 та мактабгача таълим муассасаларида жами 78 та гуруҳ ёпилди.
 
Энг ёмони, 44 ҳафта мобайнида пневмания билан касалланиш 2,1 фоизга ошгани аниқланди.
Умида Якубова

Теглар:Россия Свердловск Чўчқа гриппи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!