А.А.Худаяров масалани ҳал қилишда сансалорликка йўл қўйган.
Хоразм вилояти Урганч туманида яшовчи Ю.Жуманиёзова ва Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманида истиқомат қилувчи Д.Махмуровалар биринчи гуруҳ ногиронлари бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонасига мурожаат этишган.
Мазкур мурожаатни ҳал қилиш вазифаси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосарига топширилди.
Бироқ, Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Худаяров Асилбек Анварович мурожаатни ҳал этишда сансалорликка йўл қўйган ва натижада унга нисбатан ҳайфсан эълон қилинган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини вақтинча бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг Facebook’даги расмий саҳифаси орқали маълум қилинди.

Дурдона Расулова