...
МЕНЮ
ONLINE TV

414 жуфт оёқли мингоёқ тури топилди


14:38, 01.11.2016 Олам
 3 579

10 йил аввалги тадқиқот ишлари оммага энди ошкор қилинди.

Калифорниялик энтомологлар Illacme турига мансуб, илгари фанга номаълум бўлган мингоёқ тури ҳақида маълумотларни оммага ошкор қилди. Бу ҳақда “Popmech.ru” хабар қилади.

Бундан 10 йил аввал, АҚШнинг Виргиния политехника университети олимлари Калифорниядаги Секвойя Миллий боғи мармар ғорларининг биридан Illacme турига мансуб, аввал фанга маълум бўлмаган мингоёқ турини топишганди.

Шу вақтгача бу ҳашарот ҳақидаги маълумотлар омма эътиборига ҳавола этилмади. Сабаби, олимлар тадқиқотнинг танижаси нима билан тугашини билмасди.

Гарчи орадан 10 йил ўтган бўлсада, олимлар аниқлаган янги тур инсонни ҳайратга солувчи жиҳатлари билан барчанинг эътиборини тортиши тайин.

Illacme tobini номи берилган бу ҳашарот турининг танасида 414 жуфт оёқ, 4 та жинсий аъзо, 200 та заҳарли без бор.  

Мармар ғоридан топилган ушбу ҳашарот гарчи биттагина бўлсада, тадқиқот учун уни ўлдиришга тўғри келди. Illacme tobini каби ҳашаротларнинг баъзи органлари оёққа айланиб кетган, оёққа эҳтиёж бўлмаган қисмлар эса тана аъзоларига ўрин берган.

Оммага ошкор қилинган тадқиқот ишлари ҳамон давом этмоқда. Олимлар ҳашаротнинг қай тарзда овқатланиши, кўпайиши борасида изланиш олиб бормоқдалар.

Маълумотларга кўра, аслида бу тур илк бор 1928 йили Кремний водийсида топилган. Ер юзида ушбу турдаги мингоёқларнинг 750 дан ортиқ тури мавжуд. 
Умида Якубова

Теглар:Калифорния Мингоёқ Мармар ғори 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!