...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШда 7 ёшли болакай 3 ёшли гўдакни отиб қўйди


14:04, 01.11.2016 Олам
 3 417

Полиция айни вақтда қурол кимга тегишли экани ва у боланинг қўлига қандай тушиб қолганини аниқламоқда.

АҚШнинг Толидо шаҳридаги хонадонларнинг бирида 7 ёшли болакай қўлидаги қурол билан тасодифан 3 ёшли гўдакни отиб қўйди. Бу ҳақида “Regnum.ru”  хабар берган.
 
Маълумотларга кўра, фалокат содир бўлган вақтда уйда катталар ҳам бўлишган. Айни вақтда полиция, 7 ёшли боланинг қўлидаги қурол кимга тегишли эканини аниқламоқда.
 
3 ёшли Тайрон Хоскинснинг жасадини ёриш вақтида унинг айнан ўқ туфайли вафот этгани тасдиқланди. Тергов ишлари давом этмоқда.
 
Воқеа бир неча кун аввал содир бўлган бўлса-да, бу ҳақда бугун, 1 ноябрь куни ошкор қилинди.
Умида Якубова

Теглар:АҚШ Қурол Болакай 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!