...
МЕНЮ
ONLINE TV

Лондонда Хэллоуин байрами фожиага айланди


13:55, 01.11.2016 Олам
 5 144

Фожиа 31 октябрь куни одамлар Хэллоуин байрамини нишонлаётган вақтда содир бўлган.

Лондоннинг жанубида жойлашган Кройдон шаҳрида номаълум шахснинг пичоқ билан қилган ҳужуми оқибатида бир киши ҳалок бўлди ва икки нафар одам жароҳат олди, Бу ҳақда “Vesti.ru” хабар қилади.
 
Скотланд-Ярд ходимларининг аниқлашича, ҳужум 31 октябрь куни маҳаллий вақт билан соат 20:00 да содир бўлган.
 
Ҳужум пайтида одамлар кўчани тўлдириб Хэллоуин байрамини нишонлаётган эди. Жабрланганларнинг ёши тахминан йигирмада.
 
Айни вақтда уларнинг аҳволи ҳақида маълумотлар йўқ. 
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Лондон Хэллоуин Фожеа 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!