ЙПХ инспекторлари томонидан бир кунда 3407 та маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Шу куни ЙПХ инспекторлари томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар бўйича жами 3407 та маъмурий баённома расмийлаштирилди. Шулардан, 889 таси қўпол турдаги, 32 таси маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш каби ҳуқуқбузарликлар эди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан шу куни жами 804 та ҳуқуқбузарлик қайд этилган бўлиб, шулардан 461 таси светофорнинг таъқиқловчи чироғига бўйсунмаслик, 343 таси белгиланган меъёрдан юқори тезликда ҳаракатланиш ҳуқуқбузарлигини ташкил этди.