...
МЕНЮ
ONLINE TV

Таҳририят мажлисини телефон қўнғироғи бўлди


16:12, 05.08.2017 Жамият
 5 778

Телефон гўшагидаги аёлнинг ёқимсиз овози фақат сайт раҳбарига эмас, бутун журналистлар жамоасига эшитилиб турди.

Интернет-сайтимизнинг доимий мухлислари, хабарингиз бўлса агар саҳифамизнинг кечаги лавҳаларида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Тошкентда урфга кираётган “келиннавкар” деган балога муносабат билдиргани ҳақидаги мақолани жойлаштирган эдик. Интернет-сайтга мақола жойлаштириш жараёни билан яхши таниш бўлган мутахассисларга таҳририятда содир бўлган ғайриоддий ҳолатни тушунтиришнинг хожати бўлмаса керак. Аммо сиз мухлисларимизга шуни маълум қиламизки, бу жараён журналистдан тажриба ва маҳоратни талаб қилибгина қолмай, фаросатни ҳам ишга солишини тақазо этади.
 
Гап шундаки, мақолани сурат билан тўлдиришда сира қийинчилик бўлмади. Чунки интернетнинг қайси ижтимоий тармоғини очманг тўй мавзусидаги тасвирларга “тиқилиб” ётибди. Албатта, бу суратлар келин-куёвларнинг ёки қариндошларининг шахсий ташаббуси билан интернет саҳифаларига жойлаштирилган.
 
Муаллиф шуни инобатга олиб, ижтимоий тармоқдан битта суратни танлагану саҳифага жойлаган. Буни қарангки, суратдаги келинчак сайт таҳририятига қўнғироқ қилиб, суратни саҳифадан олиб ташлашимизни талаб қилди. Акс ҳолда биз у билан судда “учрашишимизни” таъкидлади. Қўнғироқ бўлганида таҳририят ходимлари мажлисга йиғилган эди. Шунинг учун бу ёқимсиз суҳбатга беихтиёр гувоҳ бўлдик.
 
Қизиқ, ахир ижтимоий тармоққа суратини жойлаштираётганида бу “келинчак” оммага танилишни истамаганмиди?! Шундай экан, ҳар қандай одамнинг миясига бир фикр келади: “Нима фарқи бор? Ижтимоий тармоқми ёки расмий сайт!”
 
Бунинг устига, “келинчагимиз” шу қадар... кечирасизу шанғиллаб гапирдики, унинг гўшакдан янграган овози мажлисда ўтирганларнинг қулоғини “тешиб” юборди. Ана ҳаё! Ана иффат! Эркак киши билан бундай оҳангда гаплашиш қачондан биз ўзбек аёлларига одат бўлди?!
 
Аёл сифатида шахсан мени бир нарса ташвишга солади: мана шундай беҳаё аёл келажакда фарзандларига қандай тарбия бериши мумкин? Ахир ўзи тарбияга мухтож-ку!
 
P.S.: Умуман олганда, таҳририятнинг тўй лавҳасида мавжуд қонунчилигимизга зид бўлувчи ҳеч қандай ҳаракат йўқ. Лекин шунга қарамай таҳририят раҳбари ўзи шахсан биринчи қўнғироқдаёқ (билишимча бу биринчиси эмас экан) сайт саҳифасидан суратни олиб ташлаган. Аммо ижтимоий тармоқларда тарқаб улгурган лавҳаларни олиб ташлаш учун таҳририятнинг ваколати ва техник имконияти мавжуд эмас.
Муҳайё Саидова

Теглар:Интернет-сайт Сурат Қўнғироқ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар