Ҳозирда улар билан Тошкент шаҳар ҳудудида содир этилиб, очилмай қолган бошқа жиноятлар юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Хабар берилишича, пиёдалар йўлагидан ўтиб кетаётган икки қиз (1984 ва 1992 йилларда туғилган) йўлини тўсиб, бирининг бўйнидан тилла занжирни юлиб олиш учун ҳужум қилиб, пичоқ билан қўрқитишган. Тилла занжирни юлиб ололмагач, унинг елкасидаги 150.000 сўмлик кўк рангли, ичида нархи 4.400.000 сўмлик iPhone 6S русумли телефон аппарати бўлган аёллар сумкасини юлиб олиб, буюмларни босқинчилик йўли билан эгаллаб, жабрланувчига жами 4.550.000 сўм миқдорида моддай зарар етказиб, воқеа жойидан яширинганлар.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлар давомида ушбу жиноятни 1983 йилда Россия Федерациясида туғилган, муқаддам бир неча маротаба судланган Алексей Латипов ва унинг шериги 1990 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланган, Шайхонтоҳур туманида яшовчи Муртазин Марат Алексей Латиповнинг бошқарувида бўлган қизил рангли ВАЗ-2101 русумли автоуловда содир этгани аниқланиб, далилий ашёлар билан қўлга олиндилар.
Ҳозирда улар билан Тошкент шаҳар ҳудудида содир этилиб, очилмай қолган бошқа жиноятлар юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мазкур гумондор шахслардан жабр кўрган фуқаролар бўлса, Тошкент шаҳар ИИББнинг “102” хизматига қўнғироқ қилишингиз сўралади.