Бош миядаги шикастланиш натижасида инсоннинг дунёқараши ва фундаментализм даражаси ўзгарар экан.
Нейропсихологлар тадқиқотларида Вьетнам уруши даврида бошига жиддий жароҳат етган икки мингдан ортиқ аскарларнинг таҳлил натижаларини ўргандилар. Аниқланишича, бош миядаги d IPFS (дорсолатерал префронтал соҳа)нинг шикастланиши натижасида инсоннинг дунёқараши ва фундаментализм даражаси ўзгарар экан. Охир-оқибат, мулоҳазалари чуқур диний мавзуга оид бўлиб қолади.
Олимлар, шунингдек, d IPFS миянинг бошқарув маркази бўлиб, инсоннинг ўзини назорат қилиши, диққатни йиғиши, қисқа муддатли хотира ҳамда ҳиссиётларни бошқариши каби фаолиятлари учун жавоб беришини қайд этдилар.