Симпозиумлар саройида “Замонавий жаҳон меъморчилиги” мавзусида семинар-тренинг ўтказиши белгиланган.
Дастурга кўра, шаҳар жамоат майдонларини лойиҳалаштириш ва шаҳардаги муҳитни яхшилаш масалалари бўйича тан олинган эксперт Ян Гейл Тошкент шаҳри меъморчилигини кўздан кечириши ва ўзининг қимматли маслаҳатлари билан ўртоқлашиши, Симпозиумлар саройида “Замонавий жаҳон меъморчилиги” мавзусида семинар-тренинг ўтказиши белгиланган. Архитектор, шунингдек, Самарқандга ташриф буюриб, шаҳардаги диққатга сазовор жойлар билан танишади.
Маълумот учун, Ян Гейлнинг 50 йиллик тадқиқотлари натижасида мавжуд шаҳар ва ҳудудларда мафтункор, гавжум ва аҳоли учун соғлом жамоат ҳудудини яратиш имконияти юзага келган. Профессор Нью Йорк, Копенгаген, Сидней, Лондон, Мельбурн каби йирик шаҳарларнинг ободончилигига кўча ва жамоат жойларини лойиҳалашга қўшган ҳиссаси учун кўплаб мукофотлар соҳиби бўлган.
2015 йилда Ян Гейл Олмаота шаҳрининг қиёфасини тубдан ўзгартириш учун таклиф қилинган.