Ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур автомашина Тошкент вилоятининг Тошкент тумани ҳудудида топилган.
Ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур автомашина Тошкент вилоятининг Тошкент тумани ҳудудида топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган эди.
Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган “Тозалаш-Антитеррор” тадбири давомида, мазкур жиноятни 1986 йилда туғилган Бекзод Қобилжон ўғли Ваҳобов ва 1992 йилда туғилган Абдусаттор Акмал ўғли Қўчқоров содир этганлиги аниқланган.
Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот гуруҳининг хабар қилишича, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорликлари текширилмоқда.
Жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилия ва исмларнинг хар қандай ўхшашлиги тасодифий характерга эга.