Хитойлик тадбиркор “Кamol-Fraht” корхонасига 449 минг 335 долларлик биологик фаол қўшимчалар ва тиббий техникалар юборган.
Маълум бўлишича, 2014 йил 25 январь кунидан 2015 йил 13 январь кунига қадар бўлган вақт оралиғида С.Жанг Урумчи шаҳридан К.Нажмиддинов раҳбарлигидаги “Кamol-Fraht” корхонасига 449 минг 335 долларлик биологик фаол қўшимчалар ва тиббий техникаларни юборган.
Лекин К.Нажмиддинов ушбу қўшимчалар ва техникаларни сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжи йўлида ишлатиб юборганлиги маълум бўлган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.