...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда 190 804,96 тонна чиқинди қайта ишланди


15:21, 24.02.2016 Жамият
 2 700

Чиқиндиларни қайта ишлаш ва утиллаштириш фаолияти билан шуғулланувчи 66 та корхоналар йилнинг ҳар бир чораги якунига кўра маълумот тақдим этишлари шарт.

Тошкент шаҳрида чиқиндиларни қайта ишлаш ва утиллаштириш фаолияти билан шуғулланувчи 66 та корхоналар томонидан топширилган ҳисоботларга кўра, 2015 йилнинг 12 ойида жами 190 804,96 тонна турли чиқиндилар қайта ишланиб, истеъмолга чиқарилган бўлса, таркибида симоб токсик моддаси бўлган 404 613 дона энергияни тежовчи лампалар демеркуризация қилиниб, 614 862,74 тонна маиший чиқиндилар махсус полигонларда зарарсизлантирилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан ўтказилган давра суҳбатида сўз борди.

“Чиқиндилар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 15 июлдаги “Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарорини бажариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида давлат ҳисоби ва назоратини олиб бориш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида” 2014 йил 27 октябрдаги 295-сонли қарор қабул қилинган эди.

Мазкур қарор билан Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида давлат ҳисоби ва назоратини олиб бориш тартиби тўғрисида Низом ҳам тасдиқланди.

Тадбир давомида Тошкент шаҳрида чиқиндиларни қайта ишлаш ва утиллаштириш фаолияти билан шуғулланувчи 66 та корхоналар йилнинг ҳар бир чораги якунига кўра ўзлари томонидан қайта ишланган чиқиндилар ҳажми тўғрисида махсус шаклга мувофиқ Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмитасига маълумот тақдим этишлари белгилаб олинди.

Теглар:Чиқиндилар Тошкент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар