...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эртага, 25 февраль куни актёр Санжай Датт қамоқдан чиқади


14:57, 24.02.2016 Кино
 4 896

У намунали хулқи учун муддатидан аввал озодликка чиқади

Болливуд актёри Санжай Датт айни дамда Махараштра штатининг Пуна шаҳридаги қамоқхоналардан бирида жазо муддатини ўтаётгани ҳақида хабар берган эдик. Маълумотларга кўра, Ҳиндистон кино “юлдуз”и тез орада Yerwada қамоқхонасидан озодликка чиқаришили лозим, деган хабарлар тарқалди.

56 ёшли актёр 1993 йилнинг 12 мартида Мумбайда содир этилган террористик ҳаракатларга алоқадорликда ва ноқонуний равишда қурол сақлаганликда айбланиб, 5 йиллик қамоқ жазосига маҳкум қилинганди.

Ҳукумат вакиллари Санжайнинг қамоқдан озод этилишини кичик учрашув тарзида ўтказилиши учун оила аъзолари томонидан қилинган илтимосномага рад жавобини берди. Учрашувни ташкиллаштиришдан мақсад унинг хавфсизлигини таъминлаш эди.

Санжай Даттнинг озодликка чиқиш санаси ўтган йилнинг июн ойида ошкор қилинган эди. Гап-сўзларга кўра, у намунали хулқи учун муддатидан аввал озодликка чиқиши айтилган.

Датт берилган 5 йиллик муддатнинг 50 ойини, аниқроқ қилиб айтганда 4 йилу 2 ойни ўтаб бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Санжай Датт Мумбай собиқ полиция комиссари А.С.Самранинг буйруғига мувофиқ ноқонуний тарзда қурол асрагани учун ҳибсга олинган.

18 ойлик қамоқ жазосидан сўнг у гаров эвазига озодликка чиққанди. 2013 йилнинг майида эса мамлакат Юқори суди унга 5 йиллик қамоқ жазосини охиригача ўташи лозимлиги борасидаги қарорни эълон қилди ва актёрни Пунадаги қамоқхонага юборганди.
 

Умида Якубова
 
 

Теглар:Болливуд Санжай Датт Махараштра Пуна 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Салмон Хон қамалди!

17:39, 05.04.2018 22 249

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!