Тошкент шаҳрида бозорлар, савдо марказлари, кўнгилочар масканлар, ўқув муассасалари сингари жамоат жойларида 4 минг 300 га яқин текшириш ва профилактик кўрик ўтказилган.
Тошкент шаҳрида бозорлар, савдо марказлари, кўнгилочар масканлар, ўқув муассасалари сингари жамоат жойларида 4 минг 300 га яқин текшириш ва профилактик кўрик ўтказилган. Тадбирлар давомида корхона, ташкилот, ўқув юртлари ва маҳаллаларда аҳоли билан 6 минг 350 дан ортиқ учрашув ташкил этилган. Пиротехника маҳсулотлари билан савдо қилиш ва ишлатишни тақиқлаш борасида корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари билан суҳбатлар ўтказилган.
2016 йил 13 декабрь куни пойтахтимизнинг Миробод деҳқон бозорининг Фарғона йўли кўчасидаги Фарғона шохобчасида 10 минг донадан зиёд пиротехника воситаси ўз “харидорлари” қўлига етиб боришининг олди олинган бўлса, 20 декабрь куни Юнусобод туманида ўтказилган тадбирда ушбу ҳудудда истиқомат қиладиган фуқаролардан бирининг ёнидан 12 минг 400 дона пиротехника воситаси далилий ашё сифатида олинган.