Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси кўтарилган саволларга жавоб берди.
Аввалроқ, АҚШнинг янги президенти Дональд Трамп 27 январь куни етти мамлакат фуқароларининг Америка Қўшма Штатларига киришини вақтинча тўхтатувчи фармонга имзо чеккани ҳақида хабар берган эдик.
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси мазкур фармоннинг Ўзбекистон Республикаси фуқароларига тегишли эмаслиги бўйича расмий баёнот берди.
“Америка Қўшма Штатларига сафар қилишни режалаштираётган Ўзбекистон фуқароларига бу фармон тегишли эмас, бироқ бунинг учун улар бир вақтнинг ўзида Эрон, Ироқ, Сурия, Судан, Ливия, Яман ва Сомали фуқаролигига эга бўлмасликлари лозим. Ўзбекистон фуқаролари аввалгидаги каби барча тоифадаги визалар олиш учун мурожаат қилишда давом этишлари мумкин”, дейилади элчихонанинг ижтимоий тармоқларга жойлаштирилган хабарида.
Унга кўра, Ўзбекистон фуқаролари ҳамон “Суҳбатсиз визага мурожаат этиш дастури”да иштирок этишлари мумкин. Ушбу дастур муайян визага ариза берувчилар учун консул билан суҳбатдан ўтмасдан визага мурожаат қилишларига имкон беради. Бундай имкондан қуйидаги тоифалар фойдаланишлари мумкин:
— Муддати тугаганига 12 ойдан ошмаган визага эга бўлган Ўзбекистон фуқароси (у сўраётган виза тоифаси ҳудди аввалги виза тоифасидек бўлиши лозим);
— 14 ёшгача бўлган мурожаат қилувчилар;
— 79 ёшдан ошган мурожаат қилувчилар;
— Дипломатик ва расмий визаларга мурожаат қилувчилар.
27 январь 2017 йилда эълон қилинган фармон Ироқ, Эрон, Ливия, Сомали, Судан, Сурия ва Яман мамлакатлари фуқаролари учун виза берилишини вақтинча тўхтатиб туришни назарда тутади. Фармон кейинги билдирувга қадар зудлик билан кучга киради.
Юқорида санаб ўтилган давлатлардан бирининг фуқароси бўлганларга виза суҳбатини белгиламаслик ва ҳеч қандай виза тўловларини амалга оширмаслик кераклиги айтилган. Агар ушу давлатлар фуқаролари суҳбатга қириш кунини аввалроқ бегилаб қўйган бўлсалар, ушбу суҳбатга келмасликлари, чунки элчихона маъмурияти улар билан виза суҳбатини ўтказа олмасликлари айтилган.
“Шуни назарда тутиш лозимки, расмий ҳукумат мақасадлари, белгиланган халқаро ташкилотлар номидан расмий иш юзасидан ёки Шимолий Атлантика шартномаси ташкилотига оид расмий мақсадлар билан боғлиқ сафарлар учун ёки муайян мулозимларга ушбу фармон шартлари тааллуқли эмас”, дейилади хабарда.