...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда “тунги капалаклар” учун “бошпана” берганлар аниқланди


14:40, 02.06.2017 Жамият
 16 867

30.000 сўм эвазига жинсий алоқа учун шароит яратиб берган.

Жорий йилнинг 30 май куни ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Алберт Фёдоров Яккасарой туманида жойлашган хонадонида фоҳишахона сақлаб, 30.000 сўм пул эвазига фуқаролар “Э” ва “Н” ларга жинсий алоқа учун шароит яратиб бергани аниқланди.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 131-моддаси 2-қисми (фоҳишахона сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.
 
Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
 
Юқоридаги шахснинг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилия ва исмларнинг ўхшашлик ҳолати тасодифий характерга эга.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Яккасарой ИИББ фоҳишахона Тошкент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар