...
МЕНЮ
ONLINE TV

Икки собиқ элчи Сенат қўмитаси раҳбариятига сайланди


14:26, 02.06.2017 Жамият
 2 976

У аввал Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британиядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимида ишлаган.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг жорий йил 27 майдаги 10-ялпи йиғилишида Алишер Курманов Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси этиб сайланди.
 
Алишер Курманов илгари Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимида ишлаган.
 
Шунингдек, Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси ўринбосари этиб, олдин Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимида ишлаган Ботир Асадов сайланди.
Бобур Жалолов

Теглар:Олий Мажлис Буюк Британия Корея Республикаси элчи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар