4265 нафар кишига ва 146 нафар хонадон эгалари ҳамда 68 ташкилот раҳбарларига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
“Паспорт-виза” тадбири доирасида 130 мингдан ортиқ хонадонлар ҳамда 5 мингдан ортиқ ташкилотлар текширилиб, рўйхатдан ўтмасдан истиқомат қилаётган 4265 нафар кишига ва 146 нафар хонадон эгалари ҳамда 68 ташкилот раҳбарларига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.
Тадбирда ички ишлар идораларида профилактик ҳисобида турувчи шахсларга нисбатан асосий эътибор қаратилмоқда. Хусусан, бундай шахслар билан профилактик тушунтириш суҳбатлари ўтказилган ва ҳуқуқбузарлик содир этган жами 456 нафар шахслар профилактик ҳисобга олинди.
Мавзе ва маҳаллаларда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш борасида жамоат вакиллари билан биргаликда олиб борилган тарғибот-ташвиқот ишлари натижасида кўп қаватли уйларга қўшимча 86 та видеокузатув камералари ўрнатилган.
Шунингдек, “Тозалаш-Антитеррор” тадбири даврида 21 нафар спиртли ичимликка, 14 нафар гиёҳвандликка ружу қўйган ва 21 нафар тажовузкор руҳий касал бўлган жами 56 нафар шахс тиббий муассасаларга жойлаштирилди.