Дурбек Жамилов хонадони эшиги қулфини калит танлаш йўли билан очиб кириб, хонадон эгасига тегишли пулларни ўғирлаб кетган.
Мазкур ҳолат юзасидан, Яшнобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик, яъни уй-жойга ғайриқонуний равишда кириб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган эди.
Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган “Тозалаш-Антитеррор” тадбири давомида, мазкур жиноятни Мирзакаримов Мансур Мирсаидович содир этганлиги аниқланган.
Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот гуруҳи хабарига кўра, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилияси ва исмининг ҳар қандай ўхшашлиги тасодифий характерга эга.