...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда “Буюк ипак йўлидаги карвон” мажмуаси очилди


11:12, 11.12.2017 Жамият
 3 165

Тошкент шаҳрига кириб келишда “Буюк ипак йўлидаги карвон”, деб номланган ҳайкаллар мажмуаси очилди.

Тошкент шаҳрига кириб келишда “Буюк ипак йўлидаги карвон”, деб номланган ҳайкаллар мажмуаси очилди. Мажмуада рамзий қудуқдан йўлга тушган, туялардаги савдогарлар карвони тасвирланган.


 
Ушбу мажмуанинг узунлиги 80 метрни ташкил қилади. Мажмуа муаллифи ҳайкалтарош Павел Макаров бўлиб, Содиқ Намозов эса унга ёрдамлашгани хабар қилинган.
 
Бу мажмуанинг очилишига бағишланган анжуманда Чилонзор туман ҳокими Даврон Ҳидоятов, Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитасининг раиси Азиз Абдуҳакимов иштирок этишди.
 
Мазкур мажмуа, Чилонзор туманида туристларга мўлжалланган кўчанинг бошланиши бўлади ва янги очиладиган туристик йўналишларга қўшилади. 
Обил Сафаров

Теглар:Тошкент Карвон Ҳайкал Мажмуа 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар