Саакашвилининг хотини Сандра Рулофснинг фикрига кўра, Грузия ва Украина расмий ҳукуматлари унинг эрига нисбатан биргаликда қарши ҳаракат қилиб, уни Киевдан Тбилисига экстрадиция қилишга тайёрланишмоқда.
Саакашвилининг хотини Сандра Рулофснинг фикрига кўра, Грузия ва Украина расмий ҳукуматлари унинг эрига нисбатан биргаликда қарши ҳаракат қилиб, уни Киевдан Тбилисига экстрадиция қилишга тайёрланишмоқда. У, бу ҳақда Грузиянинг “Рустави -2” телеканалига бевосита, жонли эфир вақтида берган интервьюсида гапирган.
Сандра Рулофс, “Мен эримга нисбатан қўлланиладиган эҳтиёт чораси тўғрисида, Украина судининг адолатли қарор чиқаришига умид қиламан. Суднинг қарор қабул қилишида Украина расмий ҳокимиятининг таъсири кучли бўлади ва уни қамоқда қолдиришлари мумкин”, деб баёнот берган.
Унинг фикрича, Украина ҳукумати Саакашвилини Грузияга бериб юборишни хоҳлайди. Шунингдек, “Улар, вақтдан ютиш учун Саакашвилини уй қамоғига олишлари мумкин. Бундан кўзланган мақсад, Грузияда Михеил устидан бўлаётган суднинг ҳукм чиқаришини кутишмоқда.
Суд ҳукмидан кейин, келишилган режа бўйича уни Киевдан Грузияга экстрадиция қилишади”, деб қўшимча қилган. Ҳозирги вақтда Тбилиси шаҳар судида, Саакашвилининг Грузияда президентлик вақтида, ўз хизмат ваколатини оширганликда айбланганлиги тўғрисидаги жиноий иш зудлик билан кўриб чиқилмоқда.
Саакашвилининг “Грузия банки”нинг ходими Сандро Гиргвлианини ўлдирганликда айбланиб, қамалган тўрт полициячининг муддатидан олдин авф этиш тўғрисидаги фармони ҳам шу ишга тикилган. Сандра Рулофснинг айтишича, Саакашвилининг Грузияга экстрадицияси режасини келишиб олган амалдаги Украина ва Грузия расмийлари “халқаро жамоатчиликни менсимасдан, қўпол ҳаракат қилишмоқда”.
Рулофс, “Менда шундай тасаввур ҳосил бўлдики, Украинада қонунлар умуман ишламайди, ҳамма нарса ўрта асрлардагидек ҳокимият хоҳишидан келиб чиқиб ҳал қилинади, бўлмаса менинг эримнинг Киевдаги уйидан ўғирланиб, бошига қоп кийдирилиб, хавфсизлик Хизматига олиб борилганини қандай изоҳлаш мумкин”, деган.
Pravda нашри хабарига кўра, Саакашвилини Грузияга экстрадиция қилиш режаси амалга ошмайди, Киев ва Тбилисидаги воқеалар жараёни “бошқа йўналишда ривожланиб кетади”.